1

Конгресс Ўзбекистон ва Россия халқларини яқинлаштиришни мақсад қилган

МАДАНИЯТ 06.06.2018, 15:54
Конгресс Ўзбекистон ва Россия халқларини яқинлаштиришни мақсад қилган

Бугун Санкт-Петербургда “Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва мамлакатлар ўртасидаги мулоқотга йўл” иккинчи халқаро конгресси очилди.

Тадбир олдидан Санкт-Петербургнинг етакчи музейларида ўзбек меросига оид олтита кўргазма очилмоқда. Булар – Россия этнографик музейи, РФАнинг шарқ қўлёзмалари Институти, Кунсткамера, Россия миллий кутубхонаси, Дин тарихи Давлат музейи, РФАнинг рус адабиёти институти (Пушкин уйи).

8 июнгача давом этадиган Конгресснинг мулоқот майдонларида Ўрта Осиё тарихи ва маданиятини ўрганиш билан шуғулланувчи 200 дан зиёд фаннинг таниқли вакиллари йиғилади. Таниқли россиялик олимлар, улар орасида Михаил Пиотровский, Ирина Попова, Елена Царева ва бошқалар “Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида” туркумидаги альбомлар тақдимоти хусусида сўзга чиқишади.

Ушбу ноёб нотижорий медиалойиҳа Россия ва дунёнинг бошқа мамлакатлари музейларида сақланаётган Ўзбекистон маданий меросига оид предмет ва намуналарни каталоглаштиришга қаратилган. Мана масалан, Россия олимлари ва экспертлари билан биргаликда Эрмитаж, Третьяков галереяси, Россия миллий кутубхонаси, Шарқ қўлёзмалари Институти ва бошқа музейларда сақланаётган нодир коллекциялар ҳақида ҳикоя қилувчи 10 дан зиёд том китоблар ва фильмлар яратилди.


Конгресснинг илмий қисми Оқ уйда ялпи мажлис кўринишида очилади. Еттита секцияларга бўлинган ҳолда Ўзбекистон археологияси, тарихи, шарқ қўлёзмалари, нумизматика, тўқимачилик, декоратив-амалий санъат ва рассомчилиги юзасидан баҳс-мунозаралар ўтказилади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1