1

Янги миллий сериал: “Фитна”

МАДАНИЯТ 05.07.2018, 12:16
Янги миллий сериал: “Фитна”

зувчи Жамила Эргашеванинг « Қир устидаги аёл” асари,Дилшод Аҳмедов сценарийси асосида суратга олинган “Фитна” номли миллий сериал 9 июлдан эътиборан “Менинг юртим” телеканалида томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

Сериал Москва, Дубай ҳамда Ҳиндистон, Америка Қўшма Штатларида суратга олинган бўлиб, унда Тўхтамурод Азизов, Матяқуб Матчонов, Мухаммадисо Абдухайиров, Муясар Бердиқулова, Жамил Ғофурова, Феруза Норматова, Севара Солиева, Акмал Назаров, Жасур Кенжаев, Лола Пиримқулова, Мукарама Бекмуродова, Ботир Иноғомхўжаев, Вазира Юнусова, Баҳора Арслонова, Миролим Қиличевлар роль ижро этишган.

Телесериал 80 қисмдан иборат бўлиб, унда оила муқаддаслиги, уни сақлаб қолиш учун икки томон ҳам сабр-матонат билан ҳаракат қилиши, оила фаровонлиги бебаҳо немаътлиги ҳақида сўз юритилади. Ҳаёт чиғириқларига сабр қила олмаганларни олдинда афсус-надоматларга тўла кунлар кутаётгани ишонарли воқеалар билан кўрсатиб берилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1