Нафиса Мўминова FIDE Гран-присининг олтинчи босқичида иштирок этади

СПОРТ 26.08.2014, 18:22
Нафиса Мўминова FIDE Гран-присининг олтинчи босқичида иштирок этади

Жорий йилнинг 25 август – 7 сентябрь кунлари Бирлашган Араб Амирлигининг Шаржа шаҳрида шахмат бўйича хотин-қизлар ўртасида FIDE Гран-присининг сўнгги олтинчи босқич мусобақалари ўтказилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси расмий сайти olympic.uz хабар беради.

Дунёнинг 9 давлатидан 12 нафар етакчи гроссмейстер иштирок этадиган ушбу мусобақада ҳамюртимиз, халқаро гроссмейстер Нафиса Мўминова ҳам ўрин олган. 

24 август куни FIDE Гран-присининг олтинчи босқич мусобақаларининг очилишига бағишланган маросимда мусобақага қуръа ташлаш маросими ўтказилди. Унга кўра ҳамюртимиз Нафиса Мўминова (2315) биринчи турда хитойлик Хоу Ифанга (2661) қарши оқ доналарда баҳс юритади. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1