1

Ўзбекистон Бадиий академияси Муборак Йўлдошевнинг вафоти муносабати билан унинг оиласига ҳамдардлик билдирди

МАДАНИЯТ 09.07.2018, 14:04
Ўзбекистон Бадиий академияси Муборак Йўлдошевнинг вафоти муносабати билан унинг оиласига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон Бадиий академияси жамоаси атоқли рассом, меҳрибон устоз, камтарин инсон Муборак Йўлдошевнинг вафоти муносабати билан унинг оиласига, яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирди.

Аввал хабар қилганимиздек, миллий рангтасвир санъати ривожига улкан ҳисса қўшган, бебаҳо дурдона асарлар муаллифи, Ўзбекистон халқ рассоми Муборак Йўлдошев 8 июль куни 85 ёшида вафот этди.

М.Йўлдошев ўз асарларида Ватанимизнинг бой тарихи, буюк шахсларини жўшқин тараннум этган. Халқ достонлари қаҳрамонлари “Тоҳир ва Зуҳра”, “Самарқанд афсонаси”, “Равшан ва Зулхумор”, “Зафар”, “Ёрилтош” сингари кўплаб спектаклларга ёрқин декорациялар яратган. Шунингдек, кўп йиллар давомида талабаларга тасвирий санъатдан сабоқ бериб келган.

М.Йўлдошевнинг миллий рангтасвир санъатини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлатимиз томонидан муносиб тақдирлиб, 2000 йилда Ўзбекистон халқ рассоми унвони билан мукофотланган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1