Мексика пойтахти Мехикода савдо маркази биноси қулаб тушди, дея хабар бермоқда Лента.ру нашри.
Шаҳар жанубидаги кўп қаватли савдо марказининг бир қисми қулаб тушган бўлиб, ҳодиса натижасида қурбонлар ва яраланганлар йўқ. Ундан чиққан чанг-тўзон эса бир неча км. масофагача тарқаган. Artz Pedregal деб номланган марказда барча хавфсизлик чоралари кўрилган. Ҳодисанинг аниқ сабаблари ҳозирча номаълум. Бироқ ўтган йили сентябрда мамлакатда рўй берган кучли зилзила туфайли бинонинг устунларига шикаст етган эди. Қулаш шунинг натижаси бўлиши мумкин.
Ҳолат юзасидан тергов-суриштирув ишлари бошлаб юборилди. Ушбу қулаш қурбонларсиз бўлгани эса бахтли тасодиф эканлиги таъкидланмоқда. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, Artz Pedregal савдо маркази жорий йилнинг март ойида таъмирдан чиқарилган эди.






