1

Покистонда парламент сайловлари арафасида портлаш содир этилди

ДУНЁ 17.07.2018, 06:58
Покистонда парламент сайловлари арафасида портлаш содир этилди

Воқеа Белужистон вилоятида рўй берди, дея хабар бермоқда ТАСС нашри.

Террорчи-худкуш ўзини Мастунг округида портлатган. Воқеа сайловчилар намойиши ўтказилаётган жой яқинида содир этилди. Бу вақтда ҳудудда мингдан ортиқ одам бўлиб, уларнинг 70 нафари фожиа қурбонига айланди. Бундан ташқари, 120 киши жароҳатланган. Ҳалок бўлганлар орасида Белужистон халқ партиясидан номзод Навабзода Сирож Раизоний ҳам бўлиб, у сайловчилар билан учрашув ўтказаётган эди.

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни толибонлар гуруҳи ўз зиммасига олган. Воқеа жойида полиция ва хавфсизлик кучлари нарядлари кучайтирилган. Покистон марказий сайлов комиссияси теракт сабабли бу сайлов округидаги сайловларни кўчиришга қарор қилган.

Эслатиб ўтамиз, бундан бир неча кун аввал ҳам Покистонинг Бану шаҳар сайлов участкаларида портлаш содир этилган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1