1

Кенияда ноёб қора каркидонлар ҳалок бўлди

ДУНЁ 17.07.2018, 06:59
Кенияда ноёб қора каркидонлар ҳалок бўлди

Кенияда жойлашган Миллий боғда ноёб қора каркидонлар ҳалок бўлди, дея хабар берди РИА Новости нашри.

Тсаво Миллий боғида бирданига 8 та қора каркидон ҳалок бўлди. Кения ёввойи табиатни қўриқлаш хизмати дарҳол ушбу ҳолат сабабини ўрганишга киришган. Маълум бўлишича, ўтган ойда Найроби шаҳридаги боғдан бу ерга 14 та қора каркидон олиб келинган.

Жониворлар янги яшаш жойидаги сувдан ҳалок бўлгани аниқланди. Улар сувдаги катта миқдордаги туздан заҳарланган. Бу йўқолиб бораётган камёб тур бўлиб, сўнгги йилларда Кенияда қора каркидонлар қирилиб бормоқда. Мазкур ҳолат юзасидан тергов-суриштирув жараёни олиб борилади ҳамда жиноий иш қўзғатилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1