1

Япониядаги сув тошқинлари 210 кишини ҳаётдан олиб кетди

ДУНЁ 17.07.2018, 07:01
Япониядаги сув тошқинлари 210 кишини ҳаётдан олиб кетди

Япония бўйлаб давом этаётган сув тошқинлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони яна 10 тага ортди, деб хабар бермоқда Аutonews.ru нашри.

Табиий офат жами 210 кишини ҳаётдан олиб кетган.

Мамлакатнинг жануби-ғарбида ва марказда рўй бераётган тошқинлар натижасида 20 нафар инсон бедарак йўқолгани таъкидланмоқда. Шунингдек, яна 28 кишининг қаерда экани номаълум. Бироқ улар йўқолганлар рўйхатига киритилмаган.Табиий офат оқибатларини бартараф этиш учун полиция, мудофа кучлари ва ёнғин хизматининг 63 минг ходими жалб қилинган.

Жойларда 80 та вертолёт иш олиб бормоқда. Ҳарорат эса 35 даражагача кўтарилди. Бу эса вазиятни янада мураккаблаштирмоқда. Маълумотларга кўра, 2000 га яқин уй-жой сув остида қолган. 5000 дан ортиқ аҳоли эса эвакувация қилинди. Бир неча йирик электростанцияларда вайронагарчиликлар кузатилмоқда. Япония бош вазири Синзо Абе Хиросима префектурасига бориб, ҳолат билан танишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1