АсосийDunyo

Хитойда юк кемаси ҳалокатга учраши натижасида 10 киши йўқолди

'Хитойда юк кемаси ҳалокатга учраши натижасида 10 киши йўқолди'ning rasmi

Хитойда юк кемаси ҳалокатга учради, деб хабар берди РЕН ТВ нашри.

Шунгкианг 2 номли юк ташувчи кема қарама-қарши тарафдан келаётган бошқа бир кема билан тўқнашиб кетган. Натижада эса юк кемаси сувга ғарқ бўлди. Унинг бортида жами 13 киши бўлиб, уларнинг 10 нафари йўқолган. 3 нафар денгизчи эса қутқариб қолинди. Улар касалхонага жойлаштирилган бўлиб, ҳаёти хавф остида эмас.

Ҳодиса содир бўлган вақтда бортда 3 тонна пўлат борлиги ҳамда барча юк чўкиб кетгани хабар қилинмоқда. Жараёнга Шанхай денгиз қидирув-қутқарув маркази жалб қилинган. Мазкур ҳудудга ёрдамчи кемалар жўнатилган бўлиб, ҳозирда йўқолганларни денгиздан қидириш операцияси давом этмоқда. Тўқнашув сабаблари хақида аниқ тафсилотлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар