Арканзас полицияси 15 ёшдан 17 ёшгача бўлган уч нафар қиз-ўсмирларни ҳибсга олди, деб хабар қилмоқда Daily Mail нашри.
Уч дугона бир яшар гўдакни электрошокер билан қийноққа солган. Қизлардан бири шу хонадонда энага бўлиб ишларди. Лайк учун бечора гўдакни қийноққа солган қизлар видеокадрларни ижтимоий тармоқлардан бирига жойлаштиришган.
Гўдакнинг онаси Элисса Уоткинс қизалоғи Кэрриган иштирокидаги видеороликни кўргач, даҳшатга тушган ва дарҳол полиция мурожаат этган.
Ҳозирда учала ўсмир-қиз ҳам суд бўлишини кутиб, ҳибсхонада соат санаб ўтиришибди.
Қизалоқ Кэрриган эса соғ-саломат.






