АсосийDunyo

Футболчи ўлимидан сўнг сўнгги марта гол урди (Видео)

'Футболчи ўлимидан сўнг сўнгги марта гол урди (Видео)'ning rasmi

Мини-футбол бўйича Венесуэла ёшлар терма жамоаси аъзоси Кедуин Индриаго ўлимидан сўнг гол урди, дея ёзмоқда қилди Ren.tv нашри.

Гап шундаки, ёш футболчи мотоциклда автоҳалокатга учраб бу дунёдан кўз юмганди.

Дафн маросимидан олдин унинг дўстлари – терма жамоа аъзолари марҳумнинг тобутини мини-футбол майдончасига олиб келишди ва марҳум дўстлари билан сўнгги марта матч ўтказишди. Футболчилардан бири тўпни тепди ва тўп тобутга урилиб рақиб жамоа дарвозасини ишғол этди. Кимдир бунга қарсак билан жавоб қилган бўлса, кимдир ўкириб йиғлади.

Кейин эса футболчилар тобутни қучоқлаб марҳум дўстлари билан видолашишди.


Бошқа янгиликлар