АсосийDunyo

Японияда сув тошқини қурбонлари 222 нафарга етди

'Японияда сув тошқини қурбонлари 222 нафарга етди'ning rasmi

Японияда сув тошқинлари оқибатида 222 нафар аҳоли ҳалок бўлди. Гарчи табиий офат содир бўлганига 10 кун ўтган бўлса-да, бедарак кетган 20 нафар одам топилганича йўқ.

Қайд этилишича, айни вақтда 4 мингга яқин аҳоли эвакуация пунктларида қолмоқда. Талафот кўрган ҳудудларда дўконлар ишламаяпти, сув таъминоти тизими ишдан чиққан.

Эслатиб ўтамиз, июль ойининг илк ҳафтасида Япониянинг Жануби-Ғарбий ва марказий ҳудудларида кузатилган кучли ёғингарчилик сув тошқинлари, ер кўчкиларини келтириб чиқарган эди.

    Бошқа янгиликлар