Хабарингиз бор, 15 июль куни ўтказилган Франция ҳамда Хорватия ўртасидаги ЖЧ-2018 финал ўйини Россиядаги мундиалга якун ясаб берди. 4:2 ҳисобида ғалабага эришган Франция терма жамоаси жаҳон чемпионига айланди.
Чемпионларни тақдирлаш маросимида Россия президенти Владимир Путин, Франция президенти Эммануэль Макрон, Хорватия президенти Колинда Грабар-Китарович ва ФИФА раҳбари Жанни Инфантино қатнашди.
Эътиборингизга ушбу тақдимотдан ёрқин лавҳаларни ҳавола этамиз.

















