Эквадорнинг Педро-Монкайо шаҳрида ярим миллион атиргуллардан пирамида ясалди, дея хабар қилди РИА Новости нашри.
Бу орқали энг йирик гул безаги бўйича дунё рекорди ўрнатилиши кўзда тутилган.
Пирамиданинг майдони минг квадрат метрдан ошиқроқ жойни эгаллади.
Шаҳар аҳолиси 30 йилдан ошиқроқ вақт давомида атиргул етиштириб келади ва улар дунёдаги энг чиройли гулларни етиштиришларини исботлаб қўйишмоқчи.






