АсосийDunyo

Сохта ва ёлғон хабар тарқатганлар жавобгарликка тортилади

'Сохта ва ёлғон хабар тарқатганлар жавобгарликка тортилади'ning rasmi

Мисрда ижтимоий тармоқлар орқали сохта ва ёлғон хабар тарқатган шахслар жавобгарликка тортилиши мумкин.

Миср парламенти ижтимоий тармоқларда 5 мингдан ортиқ обуначиси бўлган саҳифа (канал)ларни оммавий ахборот воситасига тенглаштирувчи қонунни қабул қилди. Бу ҳақида Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар қилмоқда.

Қонунга мувофиқ, сохта ва ёлғон хабарларни тарқатганларнинг саҳифаси тўсиб қўйилади ва ўзлари жавобгарликка тортилади.

Қонунни назорат қилиш ОАВ фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Олий кенгашга юкланди.

Бундан ташқари, ОАВ фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Олий кенгашнинг розилигисиз янги сайт яратиш тақиқланади.

Олий кенгаш, ўз навбатида, мавжуд сайтларни блоклаш ёки уларни жаримага тортиш ҳуқуқига эга.

    Бошқа янгиликлар