Никарагуада метеорит қулади

ДУНЁ 08.09.2014, 10:39
Никарагуада метеорит қулади

Никарагуа ҳукумати мамлакат ҳудудига метеорит тушгани ҳақида маълум қилди. Бу ҳақда “AP” агентлиги хабар бермоқда.

Ҳукумат хабарига кўра, метеорит Манагуа шаҳри яқинидаги ўрмонга қулаган. Метеорит қулаганини тузилган махсус комиссия тасдиқланди. Шунингдек, маҳаллий олимларга ёрдам кўрсатиш учун ҳалқаро экспертлар таклиф этилган. Бу ҳақда ҳукумат вакили Росарио Мурилло маълум қилди

Хабарда ёзилишича, метеорит ўзидан кейин  радиуси 12 метр, чуқурлиги эса 5 метрли из қолдирган.  Маҳаллий аҳолининг айтишича, 7 сентябрга ўтар кечаси улар гумбурлаган овозни эшитишган, аммо, ҳеч қандай ёруғлик кўринмаган.

Ҳозирда метеоритдан қолган бўлакларни топиш учун олимлар воқеа ҳудудини текширишмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1