1

AFC U-19. Ўзбекистон мусобақани ғалаба билан бошлади

СПОРТ 10.10.2014, 16:41
AFC U-19. Ўзбекистон мусобақани ғалаба билан бошлади

Мьянма давлатининг Янгон шаҳрида 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати давом этмоқда. Бугунга белгиланган ўйинларнинг иккитаси ўз ниҳоясига етди.

Уларнинг бирида Ўзбекистон терма жамоаси Индонезия термасига қарши майдонга чиқди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ўзбекистон футболчилари ўйинни кутилганидек, ҳужумлар билан бошлашади. Аввалига Достонбек Ҳамдамов 20-дақиқада ҳисобни очди. Кейин эса, ордан икки дақиқа ўтиб, Забихулло Ўринбоев пенальтидан иккинчи голни киритди.

Иккинчи бўлимда рақиб футболчилари ўйин шиддатини бирмунча кўтаришга ҳаракат қилишди ва бунга эришишди ҳам. 55-даиққа Пауло Октавианус узоқ масофадан дарвозамизни ишғол қилди ва ҳисобдаги фарқни қисқартирди.

Ўзбекистон термаси гол уриш учун олдинга ўтиб турди, аммо Индонезия ҳимоячилари ҳужумларни қайтаришга муваффақ бўлишди. Аммо, 87-дақиқада Отабек Шукуров чамаси 22 метрлардан зарба йўллаб, Ўзбекистоннинг жуда чиройли голига муаллифлик қилди.

Шу тариқа Равшан Ҳайдоров шогирдлари дастлабки турда муҳим ғалабани қўлга киритишди.

AFC U-19, 1-тур
Ўзбекистон - Индонезия — 3:1
Голлар: Д.Ҳамдамов (20), З.Ўринбоев (22 пен), О.Шукуров (87) - Пауло Октавианус (55).
Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев - Достонбек Турсунов, Фирдавс Абдусаломов, Хуршид Ғиёсов, Одилжон Ҳамробеков - Жавоҳир Соҳибов, Бобур Давлатов, Отабек Шукуров - Достонбек Ҳамдамов,  Элдор Шомуродов, Забихулла Ўринбоев.
Индонезия: Путу Антара, Муҳаммад Рочман, Эван Дармоно, Муҳаммад Ҳаргианто, Динан Хавьер, Муҳаммад Саҳрул, Малдини, Ҳансами Яма, Зулфианди, Илхом, Удин, Ралли Десриан.

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1