1

Неймар: "Дунёдаги энг яхши футболчи Месси"

СПОРТ 10.10.2014, 17:10
Неймар: "Дунёдаги энг яхши футболчи Месси"

"Барселона" ҳужумчиси Неймар учун жаҳонда энг зўр футболчи Лионель Месси.

"Месси билан бирга ўйнаш мен учун шараф. У - ҳақиқий юлдуз ва дунёдаги энг яхши футболчи. Унга қарши ўйнаш эса сизга ёқмаслиги мумкин, аммо менда ҳаммаси яхши бўлади деган умиддаман. Унда омадсиз кун бўлиши учун биз бор кучимизни беришимиз керак. Уни тўпдан айириб қўйиш лозим. Биз Мессига ўйлаш учун ёки дриблинг қилиш учун вақт бермаслигимиз шарт" - дейди Неймар.

Эслатиб ўтамиз, 11 октябрь куни Бразилия ва Аргентина терма жамоаси ўзаро ўртоқлик ўйинида майдонга тушишади.

Манба: championat.com

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1