1

Шахмат. Рустам Қосимжонов мағлубиятсиз одимини давом эттирмоқда

СПОРТ 11.10.2014, 17:36
Шахмат. Рустам Қосимжонов мағлубиятсиз одимини давом эттирмоқда

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича эркаклар ўртасида ўтказилаётган FIDE Гран-Присида бугун саккизинчи тур ўйинлари бўлиб ўтади. Ушбу турда ҳамюртимиз Рустам Қосимжонов (2706) мусобақа пешқадами италиялик Фабиано Каруанага (2844) қарши дона суради. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпиа қўмитаси матбуот хизмати хабар беради.

9 октябрь куни бўлиб ўтган 7-турда Рустам Қосимжонов исроиллик Борис Гельфанд (2748) билан баҳс юритди ва томонлар дурангга имзо чекдилар. Шу тариқа, Рустам Қосимжонов ҳисобидаги очколар сони 4 тага етди ва ҳамюртимиз турнир жадвалида 4-ўринда бормоқда. 

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, Рустам Қосимжонов Боку шаҳри мезбонлик қилаётган Гран-При турнирида ўтказилган 7 учрашувнинг олтитасида дуранг ўйнаб, россиялик Дмитрий Андрейкин билан кечган баҳсда ғалаба қозонди. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1