АсосийDunyo

Молдавия президенти йўл-транспорт ҳодисасига учради

'Молдавия президенти йўл-транспорт ҳодисасига учради'ning rasmi

Молдавия президенти Игор Додон йўл-транспорт ҳодисасига учради, дея хабар бермоқда Россия 24 нашри.

Додоннинг кортежи Страшени-Калараш йўлида ҳаракатланаётганда, унинг машинасига қарама-қарши йўналишдан келаётган юк машинаси билан тўқнашиб кетган. Воқеа оқибатида 3 киши енгил ва ўрта оғирликдаги жароҳат олган. Додоннинг ўзига ҳеч нарса қилмаган. Молдавия раҳбари ушбу ЙТҲни шубҳали деб ҳисобламоқда. Мазкур воқеа юзасидан тергов суриштирув ишлари бошланган.

    Бошқа янгиликлар