Сильвестр Сталлоненинг мухлислари “Крид 2: Рокки Бальбоанинг мероси” спорт драмасини интиқлик билан кутишмоқда, деб ёзмоқда Сегодня нашри.
Картинада боксчи Адонис Крид фаолияти давомида энг муҳим жангга шайланади: бу сафар у отасининг рингдаги қотили Иван Драгонинг ўғли Виктор Драгога қарши жанг олиб бориши лозим бўлади. Ўтган сафаргидек Адонисга Рокки Бальбоа раҳнамолик қилади.