АсосийDunyo

Докторлар беш соат давомида ўлим ёқасидаги бемор болакайнинг юрагини массаж қилишди

'Докторлар беш соат давомида ўлим ёқасидаги бемор болакайнинг юрагини массаж қилишди 'ning rasmi

Хитойлик докторлар ва ҳамширалар нақ беш соат давомида роса уринишиб, юраги тўхтаб қолган боланинг ҳаётини сақлаб қолишди, деб ёзмоқда Daily Mail нашри.

Воқеа Цзянсу провинциясининг Чанчжоу шаҳрида бўлиб ўтган. Юрак етишмовчилиги билан шифохонага келтирилган болакайнинг аҳволи ёмонлашиб, юраги тўхтаб қолади. Шундан сўнг шифохона маъмурияти Шанхайдан ёрдам сўрайди. То ёрдам етиб келгунча эса доктор ва ҳамширалар беш соат давомида юрак-шпка реанимациясини амалга оширадилар.

Ҳозирда бемор Сяо Юй Шанхайдаги Фудань университети қошидаги болалар шифохонасида даволанмоқда.

    Бошқа янгиликлар