20th Century Fox кинокомпанияси томонидан шу кунларда “Икс-одамлар” кинофраншизасининг спин-оффи бўлмиш “Икс-одамлар: Қора Қақнус” кинопремьераси тақдим этилади, деб хабар бермоқда Сегодня нашри.
Қора Қақнус ролини бу сафар “Тахт ўйинлари” сериали юлдузи Софи Тёрнер ижро этди. Бу сафар сюжетга кўра, киноижодкорлар Жин Грейнинг ўтмиши, болалигига кўпроқ эътибор беришган.
Картинада, шунингдек, Женнифер Лоуренс, Николас Холт, Александра Шипп, Коди Смит-Макфи, Эван Питерс, Жеймс МакЭвой, Майкл Фассбендер, Жессика Честейн, Тай Шеридан, Дэниэл Кадмор, Скотт Шепердлар муҳим ролларни ижро этишган.






