1

U-19. Ўзбекистон-Тайланд ўйини 17:30да бошланади

СПОРТ 17.10.2014, 08:18
U-19. Ўзбекистон-Тайланд ўйини 17:30да бошланади

Бугун Янгон шаҳрида Жаҳон чемпионатига йўлланма олиш учун чорак финал баҳслари бўлиб ўтади.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Тайланд билан кураш олиб боради. Бир қарашдан, унчалик номдор рақиб эмасдек туюлиши мумкин. Аммо, Тайланд давлатида сўнгги йилларда футбол ўсмоқда.

Буни бошқа мусобақаларда ҳам кўряпмиз. Айниқса, бу ёшда барча бирдек футбол ўйнай олади. Натижага кичик омиллар таъсир кўрсатади.
Умид қиламиз, бугун вакилларимиз ғалаба қозониб ярим финал масаласини ижобий ҳал қилишади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 17.30да бошланади.
Чорак финал анонси билан танишинг:

17.10.2014
  14:00 БАА -:- Мьянма
  14:00 Япония -:- КХДР
  17:30 Тайланд -:- Ўзбекистон
  17:30 Қатар -:- Хитой

Манба: www.uff.uz   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1