U-19. Чорак финал учрашуви. Тайланд-Ўзбекистон 1:2

СПОРТ 17.10.2014, 19:27
U-19. Чорак финал учрашуви. Тайланд-Ўзбекистон 1:2

Мьянма давлатининг Янгон шаҳрида 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг чорак финал учрашувларининг барчаси ўз ниҳоясига етди.
Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоаси бугун Тайланд термасига қарши майдонга тушиб, 1:2 ҳисобида ғалабани тантана қилди.

Мазкур ғалаба вакилларимизга мусобақанинг ярим финали эшикларини очиш билан бирга келаси йили Янги Зеландия давлатида ўтадиган Жаҳон чемпионатига ҳам йўлланмани тақдим этди.
Ўзбекистон таркибида икки голни ҳам Забихулло Ўринбоев киритди. Тайланднинг битта жавоб голига 47-дақиқада Самфаоди киритди. Ўзбекистон бундан йирикроқ ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди, аммо сўнгги зарбаларда аниқлик етишмади.
Лекин, футболчиларимиз муҳим натижани ушлаб қола олишди. Шу тариқа Ўзбекистон ёшлари мамлакатимиз ютуқларига Жаҳон чемпионатини тақдим этишди.

Ҳаммаси учун раҳмат, йигитлар!
AFC U-19, чорак финал
Тайланд - Ўзбекистон — 1:2
Голлар: Самфаоди (47) - Забихулло Ўринбоев (6), Забихулло Ўринбоев (22).
Тайланд: Сонгсанчанг Раттанаи, Сафаоди Ченроп, Канну Ситтичок, Вирачат Чаоват, Сукчуаи Атхавит, Фонкам Нопфон, Жантум Прасид, Чангом Сантфарп, Лиач Шиннафат, Пинагатафо Супорн, Анмвеч Воравут
Ўзбекистон: Дилшод Ҳамроев, Иброҳим Абдуллаев, Акрамжон Комилов, Достон Турсунов, Жавоҳир Соҳибов, Аслиддин Абдиев, Отабек Шукуров, Жамшид Болтабоев, Хуршид Ғиёсов, Забиҳилло Ўринбоев, Элдор Шомуродов.

Фото манбаси: https://twitter.com/UzbekistanFF

Манба: www.uff.uz   
 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1