Перу пойтахти Лима шаҳрига мини-самолёт фавқулодда қўнишни амалга оширди, деб хабар қилмоқда Корееспондент.ру нашри.
Перу ҳаво кучлари самолёти ўқув машқларни амалга ошираётган вақтида носозлик юзага келган. Бортда бўлган икки нафар учувчи уни зудлик билан ерга қўндиришга қарор қилишган. Мини-самолёт автомобиль йўлида тўхтаб турган машиналар устига келиб урилди. Бахтли тасодиф туфайли қурбонлар йўқ. Учувчиларнинг ҳар иккаласи ҳам унча жиддий бўлмаган жароҳат олди.