​Ўзбекистонда хоккейни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

СПОРТ 19.02.2019, 19:14
​Ўзбекистонда хоккейни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди

2019 йил 19 февраль куни Москва шаҳрида Ўзбекистон Хоккей Федерацияси Президенти Бахтиёр Фозилов ҳамда унинг ўринбосари Кирилл Матвеев Континентал Хоккей лигаси бошқаруви Президенти Дмитрий Чернишенко билан учрашди.

Учрашув чоғида мазкур спорт турини Ўзбекистонда янада ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокама қилинди. Айни пайтда Ўзбекистион раҳбарияти ташаббуси билан мамлакатимизда биринчи профессионал муз саройи “Ҳумо Арена” қуриб битказилмоқда. Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида замонавий муз майдончалари қурилмоқда.

Хоккей дунёда кенг тарқалган спорт турларидан бири саналади. Бугун Ўзбекистонда спортнинг ушбу турига қизиқиш тобора ортиб бормоқда. Қисқа фурсатда мазкур спорт турини юксак даражада ривожлантириш, бу борада улканютуқларга эришган Россия хоккей мактабитажрибасидан унумли фойдаланиш катта аҳамиятга эга.

Томонлар стратегик ҳамкорликни йўлга қўйган бу икки мамлакатда хоккейни янада ривожлантириш, янги муз саройида икки мамлакат спортчилари ўртасида беллашувлар ташкил этиш бўйича келишиб олдилар. Музокаралар чоғида қисқа фурсатда ўзбекистонлик хоккейчилар халқаро майдонда ўзининг муносиб ўрнини топа олишига ишонч билдирилди, дея хабар беради Ўзбекистон Хоккей федерацяси матбуот хизмати.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1