АсосийБУ ҚИЗИҚ

Жиззах ва Қашқадарёда фуқароларни Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб фирибгарлик қилган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 168-моддалари (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилди.

'Жиззах ва Қашқадарёда фуқароларни Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб фирибгарлик қилган шахслар ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилишича, Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро Қ.З. 8 минг АҚШ доллари эвазига фуқарони гўёки Миграция агентлигида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Кореяга ишчи визаси расмийлаштириб бериш ва у ерда ишга жойлаштиришни ваъда қилган. У олдиндан 3 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шунингдек, Қашқадарё вилоятида Департамент ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Х.С. 165 млн сўм эвазига икки нафар фуқарони Кореяга юбориш учун ишчи визаси расмийлаштириб беришини айтиб, ушбу маблағлар ҳисобидан 7 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга тушган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25 ва 168-моддалари (фирибгарлик) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар