Кембриж университети олий ўқув юрти сўнгги бир неча аср давомида қулфурушлик натижасидан бевосита ёки билвосита улуш олганлигини аниқлаш борасида икки йиллик ички тергов ўтказади, деб хабар қилмоқда ТАСС нашри.
Тергов-суриштирув ишлари учун Кембриж университетининг Африка тадқиқотлари маркази икки мухтор ходими масъулдир. Тергов-суриштирув натижалари эса саккиз кишидан иборат комиссия томонидан кўриб чиқилади. Асосий мақсад – бундан анча йиллар аввал университет Шимолий Америкада қулдорчилик савдосидан даромад олган шахслардан молиявий ёрдам олиб турганми-йўқми, шуни аниқлашдир.
Қолаверса, тергов давомида Кембриж университети профессорларининг ишлари ирқий стереотипларга қанчалик таъсир этгани ҳам ўрганилади.






