"Реал" Мадрид кеча "Реал Сосьедад"га (3:1) имкониятни бой бергач мавсумни иккинчи ўринда якунлаш имкониятини йўқотди.
Шу тариқа “қироллик клуби” қаторасига иккинчи мавсум ҳам чемпионатни иккинчи ўриндан пастда, яъни учинчи ўринда якунлайдиган бўлди. Эътиборлиси, бундай ҳолат сўнгги бор 1972/73 ва 1973/74 йилларда қайд этилган эди. Ўшанда мадридликлар мавсумни 4- ва 8-ўринда якунлашганди.