1

Қозоғистонда Президент сайлови қизғин паллада

ДУНЁ 09.06.2019, 13:00
Қозоғистонда Президент сайлови қизғин паллада

Бугун - 2019 йил 9 июнь куни Қозоғистон Республикасида Президент сайлови бўлиб ўтмоқда.

Нурсултон вақти билан билан 7.00. да бошланган сайлов жараёни айни пайтда қизғин паллага кирди. Барча участкалар сайловчилар билан гавжум.

Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида муҳим урин тутувчи, қолаверса, нафақат сайлов жараёни, балки натижасидан қозоқ халқи узига хос янгилик кутаётган бу галги сайловни нафақат қозоғистонликлар, балки бутун дунё катта қизиқиш билан кузатмоқда.

Замонавий ва бетакрор Нурсултон шаҳри каби мамлакатнинг барча ҳудудлари сайлов кайфиятида.

Снимок.PNG

Эрта тонгдан пойтахтдаги бир неча сайлов участкаларида бўлдик. Уларнинг барчасида сайловчиларнинг эркин овоз бериши учун зарур шароитлар яратилган. Фуқаролар яширин овоз бериши учун алоҳида кабиналар жиҳозланган. Сайлов бюллетенлари ташланадиган кутилар шаффоф, яъни шишадан ишланган ва муҳрланган.

Президентликка номзодлар ҳақидаги маълумотлар сайлов участкаларидан урин олган.

Маълум қилишларича, сайлов участкаларига кела олмайдиган фуқаролар учун хам шароитлар яратилган. Сайлов комиссиялари аъзолари уларнинг уйларига бориб овоз беришини таъминлайди.

Эслатиб утамиз, Қозоғистонда муддатидан олдин ўтказилаётган бу галги сайловда Президентлик учун етти нафар номзод кураш олиб бормоқда.

10432838.jpg

Булар амалдаги президент, “Нур-Отан” партиясидан Қосим-Жомарт Тоқаев, “Ұлы дала қырандары” республика жамоат бирлашмасидан Садибек Тугел, касаба уюшмалари Федерациясидан Амангелди Таспихов, “Ақ жол” партиясидан Дания Еспаева, “Ауил” партиясидан Толеутай Раҳимбеков, Қозоғистон Коммунистик халқ партиясидан Жамбил Ахметбеков ва “Ұлт тағдыры” бирлашган миллий-ватанпарвар ҳаракатидан Амиржан Косанов.

Сайлов демократик тарзда утиши учун барча имкониятлар ишга солинган.

Сайлов жараёнини хорижий ва маҳаллий кузатувчилар, оммавий ахборот воситалари бевосита кузатиб бормоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1