Вена шаҳрида АҚШ сўрови билан МАГАТЭ бошқарув кенгашининг махсус йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Эронни жавобгарликка тортиш масаласи муҳокама этилди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри хабар берди.
Бундан аввал МАГАТЭ агентлиги Ислом республикаси бойитилган уран ҳажмини ядро дастури бўйича келишувда белгиланган меъёрлардан оширганини тасдиқлаган эди. Европа Иттифоқи айни дамда мазкур битимни сақлаб қолиш борасида аниқ таклифларни бермаётгани ортидан расмий Теҳрон шартномада белгиланган мажбуриятларни бажаришдан бирин- кетин бош тортишини маълум қилмоқда. Эрон президенти Хасан Руҳоний битим шартларни биринчи бўлиб америкаликлар бузганлигни ва энди эса Эронни айблаётганини таъкидлади.
"Бу жуда кулгили, дунё сиёсати тарихида бунақасини ҳар доим ҳам кўрмайсан", дея айтиб ўтди Руҳоний. Вашингтон эса барча айбни Эронга ағдармоқда. АҚШ раҳбари Дональд Трамп Эрон узоқ вақт мобайнида хуфёна тарзда уранни бойитиб келган, деб ёзув қолдирди ўзининг Твиттер саҳифасида. АҚШ мамлакатга нисбатан санкцияларни кучайтириш билан таҳдид қилмоқда. Бунга жавобан Эрон битимда ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажаришдан воз кечиш бўйича янги босқичга ўтишини таъкидлади ва ядро келишувига аъзо давлатларга Теҳрон манфаатларни ҳимоя қилиш учун 60 кун муҳлат берди.