1

"Captiva" ва "Malibu" хатлангач, солиқ қарздорлиги тўлаб берилди

ЖАМИЯТ 11.07.2019, 16:54
"Captiva" ва "Malibu" хатлангач, солиқ қарздорлиги тўлаб берилди

Касби туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор "Тура бобо Рустам" фермер хўжалигидан Косон туман Давлат солиқ инспексияси фойдасига 24.401.636 сўм солиқ қарзини ундириш ва ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати ҳамда Косон туманлараро иқтисодий судининг ижро варақасига асосан қарздор "Ғани обод Мансур" фермер хўжалигидан Косон туман Давлат солиқ инспексияси фойдасига 12.493.796 сўм солиқ қарзини ундириш ва ундирувни қарздорнинг мол-мулкига қаратиш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Косон туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва ижро ҳаракатларига киришилган.

Ижро ҳаракатлари давомида фермер хўжаликларининг банк ҳисоб рақамларига инкасса топшириқномаси қўйилган.

Шунингдек, Бюронинг Косон туман бўлими давлат ижрочилари томонидан фермер хўжаликларининг мол-мулки кўздан кечирилганда, "Тўра бобо Рустам" фермер хўжалигига тегишли "Captiva" русумли автомашина ва "Ғани обод Мансур" фермер хўжалиги ҳисобида бўлган "Malibu" русумли автомашина мавжудлиги аниқланади ҳамда тегишли тартибда баҳоланиб, онлайн аукцион савдода сотиш учун хатлаб олинади.

Хатланган автомашиналар онлайн аукцион савдога чиқарилмасдан туриб қарздор фермер хўжаликлари раҳбарлари томонидан солиқдан бўлган қарзлар тўлиқ тўлаб берилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1