Энергия ресурслари, сув таъминоти ва сув чиқариш, қаттиқ маиший чиқиндилар соҳасида тўлов интизомини мустаҳкамлашда ҳамкор ташкилотлар билан фаолият юритиш ўз самарасини бермоқда. Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод тумани бўлими томонидан ўтган давр мобайнида маиший чиқиндилар учун 57,6 млн. сўм миқдорида тўлов ундирилиб, белгиланган режалар ортиғи билан уддаланмоқда.
Бунда албатта туман "Тоза ҳудуд" ДУК ходимларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор. Ушбу соҳада елкадош бўлиб меҳнат қилаётган инсонларни ҳар томонлама қўллаб-қуватлаш, моддий рағбатлантириб бориш, иш унумдорлигини оширишда муҳим ўрин тутади.
Мажбурий ижро бюроси Сайхунобод тумани бўлими томонидан корхонанинг ундирувларда фаол иштирок этган бир гуруҳ ходимларига ташаккурнома эълон қилиниб, улар қимматбаҳо совғалар билан тақдирланишди.