1

Сумка астари остига яширилган патрон аниқланди

ЖИНОЯТ 19.07.2019, 10:00
Сумка астари остига яширилган патрон аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 246-моддасига кўра, божхона назоратини четлаб, божхона назоратидан яшириб ёхуд божхона хужжатларига ўхшатиб ясалган хужжатлардан алдаш йўли билан фойдаланиб, қурол-яроғ, ўқотар қурол ёки ўқ-дориларни Ўзбекистон Республикаси божхона чегарасидан ўтказиш контрабанда жинояти ҳисобланиб, беш йилдан йигирма йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Божхона ходимлари навбатдаги контрабанда жиноятига чек қўйишди.

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси “Айритом” чегара божхона пости орқали юртимизга хориждан кириб келган фуқароси Р.Н. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада, унинг сумкасининг астари ичида 9 мм калибрли пистолет учун мўлжалланган патрон яширилганлиги аниқланди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, текширув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1