АсосийDunyo

Японияда машҳур анимацион студияга қасддан ўт қўйилди (Видео)

'Японияда машҳур анимацион студияга қасддан ўт қўйилди (Видео)'ning rasmi

Япониядаги энг машҳур анимацион студиялардан бирига қасддан ўт қўйилиши оқибатида 23 нафар одам ҳалок бўлди.

NHK телеканали тарқатган хабарларга кўра, 41 ёшли эркак киши Kyoto Animation студияси биносига кириб, тез аланга олувчи суюқликни сепиб ўт қўйиб юборган.Шундан сўнг бинода ёнғин бошланган. Маълумотларга кўра, аланга тез орада бинонинг катта қисмини қамраб олган. Бу вақтда студия биносида камида 70 нафар ходим бўлганлиги айтилмоқда. Ёнғинни бартараф этиш ишларига 30 та ўт ўчириш бригадаси жалб этилган.

Ҳодиса оқибатида 40 яқин киши жароҳат олган, уларнинг аксарияти шифохоналарда қолмоқда. Полиция бинога қасддан ўт қўйган шахсни қўлга олган. Унинг нима сабабдан бу ишни амалга оширгани ҳозирча номаълум. Мамлакат бош вазири Цинзо Абе ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди. 1981 йилда асос солинган Kyoto Animation студияси телевизион сериаллар ишлаб чиқариш билан шуғулланади.


Бошқа янгиликлар