1

МИБ директорининг биринчи ўринбосари Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказди

ЖАМИЯТ 23.07.2019, 09:32
МИБ директорининг биринчи ўринбосари Жиззах вилоятида сайёр қабул ўтказди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси директорининг биринчи ўринбосари Ҳасан Кабиржонов Жиззах вилоятида фуқаролар билан сайёр қабул ўтказди.

Мажбурий ижро бюроси Зомин туман бўлими биносида жорий йилнинг 22 июль куни бўлиб ўтган сайёр қабулда вилоятимизнинг барча туманларидан аҳоли иштирок этди.

Сайёр қабулда Бюронинг Жиззах вилоят бошқармаси раҳбарияти ҳам қатнашдилар.

Тадбир давомида фуқароларни қийнаётган муаммолари, таклиф ва мулоҳазалари тингланиб, уларни жойида бартараф этиш чоралари кўрилди.

Маълумот учун, фуқаро Д.Суюнованинг тўрт ойдан буён алимент пулларини ололмаётганлиги борасидаги мурожаати сайёр қабул давомида ижобий ҳал этилиб, қарздор Ж.Юлдашевдан 1 млн. алимент пули ундирилиши таъминланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1