1

Марказий ҳарбий округ огоҳлантиради: Навоий шаҳри марказида Куч ишлатар тузилмаларнинг тунги ўқув машғулотлари ўтказилади

ЖАМИЯТ 23.07.2019, 09:37
Марказий ҳарбий округ огоҳлантиради: Навоий шаҳри марказида Куч ишлатар тузилмаларнинг тунги ўқув машғулотлари ўтказилади

Бугун, 23 июль куни Марказий ҳарбий округ қўмондони полковник Ойбек Саидов раҳбарлигида Навоий шаҳридаги Кучишлатар тузилмалари билан ҳамкорлигида Бунёдкор кўчаси ва унга туташ йўлларда тунги соат 20.30 дан 21.30 гача шаҳар хавфсизлигини таъминлаш бўйича катта масштабдаги ўқув машғулоти ўтказилади.

Шу муносабат билан Марказий ҳарбий округ шаҳар аҳолисини хавотир олмасликка чақириб, йўлларда ҳарбий техникалар, хизмат машиналари ҳамда қуролли бўлинмалар ҳаракатланишида юзага келадиган ноқулайликлар учун олдиндан узр сўрайди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1