АсосийDunyo

Арктика ҳам пластик чиқиндилардан ифлослангани аниқланди (Видео)

'Арктика ҳам пластик чиқиндилардан ифлослангани аниқланди (Видео)'ning rasmi

Америкалик олимлар олиб борган тадқиқот натижаларига кўра бугунги кунга келиб ҳаттоки Арктика ҳам пластик чиқиндилар билан ифлослангани маълум бўлди. Бу ҳақда Еuronews.com нашри ёзди.

Америкалик тадқиқотчилар ҳудудда олиб борган экспедициялари давомида пластик микро бўлакларини аниқлашга муваффақ бўлишди. Уч ҳафта давомида олимлар Ланкастер бўғозида муз намуналарини тўплашди. Муз намуналарида эса турли-туман рангдаги доғлар мавжудлиги аниқланди. Мутахассисларнинг фикрича, микроқисмлар шамол ёрдамида тарқалади ва шундан сўнг Арктикага қор ва ёмғир кўринишида келиб тушади. Пластик чиқиндиларнинг кўз илғамас майда бўлаклари ўз навбатида кейинчалик денгиз жониворлари организмига тушади. Экспедиция аъзолари томонидан аниқланган ифлосланиш кўлами жуда каттадир.

Бу ерда гап бир литр муз сувида тахминан 10 минг микробўлаклар мавжудлигини англатади. Экологларнинг ҳисоб китобига кўра, ҳар йили дунё океанига 13 миллион тонна пластик келиб тушади. Scientific Reports нашри маълумотларига кўра, одамларнинг океанларга бўлган умумий салбий таъсири деярли 60 фоизни ташкил этади. Яъни бугунги кунда океанлар 10 йил аввалгига қараганда 60 фоизга ифлосланган ва денгиз жониворлари шунчага камайиб кетган.


Бошқа янгиликлар