Президентимизнинг жорий йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасида санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига кўра, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг санитария-эпидемиология назорати хизмати ташкилотилари ва уларнинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузурида эса Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги ташкил этилди.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида бўлиб ўтган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарори билан Атабеков Нурмат Сатиниязович Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бошлиғи – Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария инспектори, Алматов Баҳром Ибрагимович Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори – Ўзбекистон Республикасининг Бош давлат санитария врачи этиб тайинланганлиги билдирилди.
Н. Атабеков бугунги кунгача Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий текшириш институти директори, Б. Алматов эса Республика Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бош врачи лавозимида ишлаб келаётган эди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.