1

Аргентинада озиқ-овқат соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

ДУНЁ 20.09.2019, 16:07
Аргентинада озиқ-овқат соҳасида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Аргентина сенати очликка қарши курашиш ва озиқ-овқат таъминотини яхшилашга мўлжалланган бюджетни кўпайтиришга қаратилган қонун лойиҳасини бир овоздан маъқуллади. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Ушбу қонун мамлакатда озиқ-овқат соҳасида фавқулодда ҳолат жорий этишни назарда тутади. Айни дамда мамлакат иқтисодиётида инфляция даражаси тобора ортиб, аҳоли қашшоқлашиб бормоқда. Аргентинада иқтисодий ўсиш ўтган йилдан секинлаша бошлаган. Сўнгги 12 ой ичида инфляция 54 фоиздан юқори бўлди. Натижада, жорий йил бошида мамлакат аҳолисининг 32 фози камбағаллик ёқасига келиб қолди. Бу деярли 14 ярим миллион киши қашшоқ, деганидир. Мамлакатда болалар тўйиб овқатланмасликдан азият чекмоқда. Уларнинг аксарияти кун давомида фақат бир маротабагина овқатланади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1