АсосийЖамият

Энди архивдан маълумотнома олиш анча осонлашади

Президент Шавкат Мирзиёев бугун имзолаган «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юрити...

'Энди архивдан маълумотнома олиш анча осонлашади'ning rasmi

Президент Шавкат Мирзиёев бугун имзолаган «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга асосан, кейинги йилдан архивдан маълумотнома олиш анча осонлашади.

Чунки 2020 йил 1 июнгача қуйидаги хизматларни Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни жорий қилинади:

  • ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
  • иш стажини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
  • иш ҳақини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;
  • араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш;
  • архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш).

Бундай маълумотномалар асосан пенсияга чиқаётган пайтда жуда керак бўлади. Пенсия арафасидаги фуқаролар архивма-архив тентираб юриши ҳам кузатилади.

    Бошқа янгиликлар