АсосийDunyo

Франциялик "ўргимчак одам" яна бир осмонўпар бинони забт этди

'Франциялик "ўргимчак одам" яна бир осмонўпар бинони забт этди'ning rasmi

Франциялик Ален Робер "Ўргимчак-одам" деган лақаби билан барчага таниш. Бу сафар у Франкфурт полицияси томонидан ҳеч бир мосламасиз 154 қаватли осмонўпар бинога чиққани учун қўлга олинди.

Жамоатчилик тартибини назорат қилувчи соқчилар у энг юқори қаватга чиққунча ва яна қайтиб ерга тушгунча кутиб туришди, кейин қўлга олиб, полиция участкасига олиб кетишди.

Мазкур осмонўпар бинони забт этиш учун довюрак французга бор йўғи 20 дақиқа керак бўлди. 57 ёшли Ален Робер бундай кўрсаткич бўйича тажрибага эришиш учун бир қанча мамлакатлардаги баланд иншоотларнинг томига чиқиб тушган. Масалан у Куала-Лумпурдаги "Петронас" минорасига, Дубайдаги "Бурж-Халифа", Москвадаги МДУ бинолари томига кўтарилган. У баланд иншоотларга чиқишда ҳеч қандай ҳимоя воситаларидан ёки бошқа техникалардан фойдаланмаган ва шунинг учун Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.

«Бундай фаолият билан шуғулланувчи одамлар баландликка чиқишда тонналаб ҳимоя воситаларини ўзи билан олиб юради ва шуларнинг ёрдамида қояга чиқиш хавфсиз бўлишига ишонишади. Менинг эса хавфсизлик воситаларим – бу ақлим, миям ва каллам. Мен фақат ўз кучимга ишонаман ва бу энг арзон, ишончли ва самарали восита деб ўйлайман. Чунки бу иш билан 44 йилдан буён шуғулланяпман», – дейди Ален Робер.

Робер жуда эҳтиёткорлик билан ҳаракатланади. У чиққанда бинолар ҳам ҳеч қандай зарар кўрмайди. Бироқ Робер қаерда бўлмасин, қайси бир мамлакатдаги осмонўпар бинога тармашмасин ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари унинг акцияларини қўллаб-қувватлашмайди. Уларнинг таъкидлашича бу иш барибир ўзгалар яшаётган бинога ноқонуний равишда чиқиш ва жамоатчилик тартибини бузиш ҳисобланади.

Аммо Робер севимли машғулоти билан 65-70 ёшигача шуғулланиш истаги борлигини маълум қилган.

    Бошқа янгиликлар