1

Яна турмушга чиқса ҳам, алимент тўланадими?

САВОЛ-ЖАВОБ 02.10.2019, 13:29
Яна турмушга чиқса ҳам, алимент тўланадими?

— Ўғлим 3 нафар боласига алимент тўлайди, уч бор уй- ланган. Энг катта келиним бошқасига турмушга чиққан. Шундай бўлса ҳам алимент тўлаши тўғрими? Иккинчи келинимнинг боласига ҳам алимент тўлайди. Учинчи келиним билан қонуний ажрашмаган, 2017 йил ноябрдан бери бирга яшамайди. Лекин боласига алимент тўлайди. Гап шундаки, ўғлим ҳеч қаерда ишламайди. Ишга кирай деса, бўйнида алимент тўлови бўлгани учун ҳеч қаерга ишга қабул қилмаяпти. Алимент миқдорини камайтиришнинг иложи борми?

Р.Е. Қорақалпоғистон Республикаси

Миродил МИРЗАБОЕВ, Мажбурий ижро бюроси бўлим бош инспектори:

— Аниқланишича, ФИБ Нукус туманла- раро судининг 2017 йил 26 майдаги ижро ҳужжатига асосан қарздор А.Ешановдан ундирувчи И.Мадаминова фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун ¼ қисми миқдорида, 2018 йил 5 ноябрдаги ижро ҳужжатига асосан қарздордан ундирувчи Ш.Матжановага фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун ¼ қисми миқдорида, 2019 йил 2 апрелдаги ижро ҳужжатига асосан қарздордан ундирувчи С.Усманова фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун ¼ қисми миқдорида алимент ундириш белгилангани тўғрисида ижро ҳужжатлари МИБ Хўжайли туман бўлими иш юритувига келиб тушган. Қарз­ дордан ундирувчиларга алимент пуллари ҳар ой ундирилиб келинмоқда.

Алимент миқдорини камайтириш фақат ФИБ судлари томонидан амалга оширилади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1