Хабарингиз бор, 2019 йилнинг 20 сентябрь куни МСК томонидан сайлов куни эълон қилинди ва сайловолди кампаниясига расман старт берилди. Ҳозирда сиёсий партиялар сайловларда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритиш учун сайловчилар имзосини тўпламоқда.
Сайлов жараёнларининг фуқароларга янада тушунарли ва содда бўлишига кўмаклашиш мақсадида «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати томонидан жараёнларининг асосий босқичлари ҳақидаги инфографика тайёрланди.







