1

Ўзбек кинорежиссёри хaлқaро ҳужжaтли филмлар фестивaлида ҳакамлар ҳайъатига раислик қилди

МАДАНИЯТ 09.10.2019, 16:18
Ўзбек кинорежиссёри хaлқaро ҳужжaтли филмлар фестивaлида ҳакамлар ҳайъатига раислик қилди

Турк дунёси киноижодкорлари уюшмаси ташаббуси билан ўтказиладиган Турк дунёси ҳужжатли филмларининг халқаро кинофестивали бу йили тўртинчи марта Истанбул шаҳрида ўтказилди, дея хабар қилмоқда “Ўзбеккино” матбуот хизмати. 

Ушбу нуфузли кинофестивалда туркий тилли давлатлардан “ 9 мамлакат 9 шаҳар”  шиори остида киноижодкорлар гуруҳи ўзларининг ҳужжатли фильмлари билан қатнашишди. Аҳамиятли жиҳати шундаки, мазкур нуфузли кинофестивалда таниқли ўзбек режиссёри Шуҳрат Маҳмудов ҳакамлар ҳайъатига раислик қилди.

Халқаро танловда дунёнинг турли мамлакатларидан ҳужжатли фильм продюссерлари ва режиссёрлари иштирок этишди. 

Танловда профессионал категорияда олий мукофотни туркиялик режиссёр Нейла Демирчининг "Юзма-юз" ҳужжатли фильми, иккинчи мукофотни мисрлик Марям Ал Маракешийнинг "Транзит", учинчи ўринни туркиялик режиссёрнинг "Ватанга кетаркан..." жужжатли фильмлари қўлга киритди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1