1

Андижонда 300 минг сўмга автомашина “тонировка”си учун қалбаки рухсатнома тайёрлаётганлар ушланди

ЖИНОЯТ 09.10.2019, 17:19
Андижонда 300 минг сўмга автомашина “тонировка”си учун қалбаки рухсатнома тайёрлаётганлар ушланди

Андижонда амалдаги қонун ҳужжатларини қасддан менсимасдан, ўз шахсий манфаати йўлида автомашиналарни қорайтириш учун бериладиган рухсатномаларни қалбакилаштираётган кимсалар ашёвий даллар билан ушланди.

ИИВ Ўз хавфсизлиги бошқармаси Андижон вилояти бўйича бўлимига Шерзодбек ва бошқа номаълум шахслар томонидан 300-400 минг сўм эвазига фуқароларга арзон нархда ва тез фурсат ичида транспорт воситаларининг ойналарини қорайтиришга рухсатнома, ҳайдовчилик гувоҳномалари, ишончнома қоғозлари каби ҳужжатларнингқалбакиларини тайёрлаб бераётганликлари ҳақида маълумот келиб тушган.

Олиб борилган тезкор суриштирув ишлари давомида шу йилнинг 22 сентябрь куни Андижон тумани “Нўхатак” МФЙ да яшовчи Абдумутал Юлдашевга тегишли бўлган «Дамас» русумли автомашина ойнасининг тусини ўзгартиришга берилган рухсатномаси соҳта эканлиги аниқланди. Ушбу ҳолат бўйича тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқий баҳо беришлик учун Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасига юборилди ваЎзбекистон Республикаси ЖКнинг 228-моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.

Суриштирув давомида соҳта ҳужжатлар Андижон шаҳрида яшовчиИлҳомжон Юлдашев орқали тайёрланётгани маълум бўлди. Тергов ҳаракатлари давомида, у ушбу қалбаки рухсатномаларни Хўжаобод туманида яшовчи таниши Нодирбек Асқароворқали тайёрлаганлигини билдирди. 

Ўз хавфсизлиги бошқармаси Андижон вилояти бўйича бўлими ҳамда Андижон шаҳарички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими ходимлари ҳамкорлигида Андижон шаҳри, Пахтакор МФЙ, Чинобод кўчасида жойлашган 10-уй 16-хонадон тинтув қилинганидаҳужжатларни қалбакилаштириш учун фойдаланиб келинаётган компьютер жамланмалари, қалбакилаштирилган хайдовчилик гувоҳномалари, огоҳлантириш талонлари, автомашиналар ойналарини тусини ўзгартиришга рухсатнома бланкалари, ўндан ортиқ фуқароларнинг биометрик паспортлари, яна ўндан ортиқ транспорт воситаларини қайд этиш гувоҳномалари ҳамда ишга алоқадор бошқа ашёлар олинди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар бўйича Андижон шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси хузуридаги Тергов бўлими томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1