1

Австралиядаги ўрмон ёнғинлари турар-жой биноларини вайрон қилмоқда

ДУНЁ 09.10.2019, 18:30
Австралиядаги ўрмон ёнғинлари турар-жой биноларини вайрон қилмоқда

Австралияда рўй бераётган ўрмон ёнғинлари сабаб аҳоли турар жой бинолари вайрон бўлмоқда. Бу ҳақда Ntdtv.ru нашри хабар берди.

Айни дамда мамлакатнинг қатор минтақаларида ўрмон ёнғинлари кучайганлиги кузатилмоқда. Табиий офат ҳозирга қадар 30 дан ортиқ турар-жой биноларини вайрон қилган. Янги Жанубий Уэльс штатида вазият анча жиддий. Бу ерда ёнғинлар бир неча ҳафтадан буён тўхтамаяпти. Квинсленд штатида аланга сабаб маҳаллий аҳолини эвакуация қилишга тўғри келди.

Ҳозирда мазкур икки штатда 40 га яқин аланга ўчоқлари аниқланган. Ўт ўчирувчиларнинг саъйи- ҳаракатлари билан Дейдли штатидаги вазиятни назорат остига олишга муваффақ бўлинди. Австралияда бу каби офатлар ҳар йили содир бўлади, бироқ уларнинг кўлами турлича. 2009 йили мамлакатнинг Виктория штатида рўй берган кучли ўрмон ёнғинлари оқибати 180 нафар киши ҳалок бўлган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1