Ўзбекистондаги тўртта мактабда Klett-Verlag компаниясининг немис тили дарсликлари синовдан ўтказилмоқда

ЖАМИЯТ 10.10.2019, 12:08
Ўзбекистондаги тўртта мактабда Klett-Verlag компаниясининг немис тили дарсликлари синовдан ўтказилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров Германия ташкилотлари делегациясини қабул қилди, дея хабар беради Халқ таълими вазирлиги Ахборот хизмати.

Учрашувда Klett-Verlag компаниясининг нашриёти вакили Х.Шеффер, Германиядаги чет эл мактаблари Марказий бошқармаси координатори (ЦФА) Барбара Дамбольт ҳамда Тошкент шаҳридаги Гёте институти Тиллар бўлими бошлиғи Д.Муҳаммадаминовадан иборат делегация вакиллари томонидан Ўзбекистон мактабларида Klett-Verlag компаниясининг немис тили дарсликларини жорий этиш масаласи муҳокама қилинди.

Эътиборли жиҳати, Klett-Verlag компаниясининг немис тили дарсликлари Самарқанд, Фарғона, Урганч ва Тошкент шаҳридаги тўртта мактабда синовдан ўтказилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги синов натижаларига кўра, ўқитувчилар фикрини ўрганиб, Klett-Verlag дарсликларини сотиб олиш масаласини ҳал этади.

Бугунги кунда мамлакатимизда 355,1 мингдан ортиқ ўқувчилар немис тилини чет тили сифатида ўрганмоқда. Республикамиз умумтаълим мактабларида 3,1 мингга яқин немис тили ўқитувчиси меҳнат фаолиятини юритмоқда. 9 та мактабда эса немис тили чуқур ўрганилмоқда.

Ушбу дарсликларни халқаро грант, хорижий инвестиция ва бошқа воситалар ёрдамида сотиб олиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш режалаштирилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1