АсосийЖамият

Комил Алламжоновга биринчи ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, Дилшод Мадрахи...

'Комил Алламжоновга биринчи ўринбосар тайинланди'ning rasmi

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбарининг тегишли қарорига мувофиқ, Дилшод Мадрахимович Саиджонов Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига мувофиқ, Агентлик директорининг биринчи ўринбосарининг мақоми Президент маслаҳатчиси ўринбосарига тенглаштирилган. 

Дилшод Саиджонов шу вақтга қадар Агентликнинг Ахборот сиёсати бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

 

    Бошқа янгиликлар